Жаҳон

Буюк Британия ва Норвегия Украинага 580 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда

Маблағлар Буюк Британия бошчилигидаги халқаро фонд орқали ажратилади.

Буюк Британия ва Норвегия Украинага 580 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда

 

Буюк Британия ва Норвегия Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 580 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

 

Британия Мудофаа вазирлиги берган хабарларга кўра, бу ёрдам Россия билан уруш ҳолатида Украина мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Пакетнинг асосий қисми — 450 миллион фунт стерлинг — Буюк Британиядан, қолган қисми эса Норвегиядан тақдим этилади. Бу Европа давлатларининг Украина билан бирдамлигини кўрсатади.

 

Молиявий ёрдам ҳарбий техникалар ва ускуналарни таъмирлаш, радар тизимлари, танкка қарши миналар, юз минглаб дронларни ўз ичига олади.

 

Техника ва ускуналар етказиб берилиши Британия ва Украина компаниялари томонидан амалга оширилади.

 

Ёрдам пакети ҳақидаги расмий эълон НАТО доирасидаги Украина мудофаасига бағишланган йиғилишда, Брюсселда эълон қилинади. Йиғилишга Британия мудофаа вазири Жон Гили ва Германия мудофаа вазири Борис Писториус раислик қилади.

 

Алоқа гуруҳи НАТО аъзолари ва Украинани қўллаб-қувватловчи бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи муҳим платформа ҳисобланади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Буюк Британия ва Норвегия Украинага 580 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда | Zamon.uz