Жаҳон

Қозоғистонда нодир ер металларининг йирик кони топилди

Мазкур эълон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича стратегик қадам сифатида баҳоланмоқда.

Қозоғистонда нодир ер металларининг йирик кони топилди

Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити арафасида Қозоғистон ҳукумати ноёб ер элементлари захиралари аниқланганини эълон қилди. Қарағанда вилоятида жойлашган “Янги Қозоғистон” деб номланган кон ҳудудида тахминан 1 миллион тоннага яқин церий, лантан, неодимий ва иттрий каби элементлар мавжуд. Бу элементлар асосан смартфонлар, рақамли камералар ва бошқа рақамли қурилмаларда қўлланилади.

 

Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлигига кўра, ушбу ҳудудда аниқланган умумий захира 935,4 минг тоннани ташкил этади, лекин дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бу кўрсаткич 20 миллион тоннагача етиши мумкин. Бироқ, мутахассислар ҳали бу конда тўлиқ геологик ва иқтисодий таҳлил олиб борилиши зарурлигини таъкидлашмоқда.

 

Мазкур эълон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича стратегик қадам сифатида баҳоланмоқда. Қозоғистон ҳозирда технологик имкониятларга эга эмаслиги сабабли хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар, жумладан Хитой ва ЕИ билан ҳамкорлик қилишга тайёрланмоқда. Конни ишга тушириш учун 10-12 йил ва тахминан 10 миллион доллар сармоя талаб этилиши мумкин.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"