Жаҳон

Трамп Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш бўйича аниқ режалар тузди

Гренландияликларга йилига 10 минг доллардан беришини айтган.

Трамп Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш бўйича аниқ режалар тузди

 

Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш режасини ишлаб чиқиб, бу ҳақдаги кўрсатмаларни тегишли идораларга юборган. Режага кўра, орол аҳолисининг АҚШ билан бирлашиш истагини ўзи илгари суриши учун махсус медиа кампания ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

 

Маълумотларда бу кампания аллақачон иш бошлангани айтилмоқда. АҚШ расмийлари Дания Гренландия аҳолисига етарли даражада эътибор бермаётганини очиқ айтмоқда. Шунингдек, фақат Қўшма Штатлар оролни Россия ва Хитой таъсиридан ҳимоя қила олишини таъкидлашмоқда. Трамп эса АҚШ гренландияликларга “бойиб кетишда” ёрдам беришини билдирган.

 

Бундан ташқари, Трамп маъмурияти Гренландия аҳолиси учун молиявий рағбатлантириш чораларини ҳам кўриб чиқмоқда. Масалан, Дания ҳар йили ажратадиган 600 миллион долларлик субсидиялар ўрнига, ҳар бир фуқаро учун йилига тахминан 10 минг доллар тўлов жорий этилиши мумкин.

 

Маъмуриятдаги айрим амалдорлар бу харажатлар Гренландиядаги мис, олтин, уран ва нефть каби табиий бойликлардан олинадиган даромадлар орқали қопланишини ҳисобга олишмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш бўйича аниқ режалар тузди | Zamon.uz