Жаҳон

Эрон Ташқи ишлар вазири Уммонга ташриф буюрди

Ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Уммонга ташриф буюрди

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Уммон пойтахти Масқатга ташриф буюриб, ядровий дастур бўйича АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокараларда иштирок этмоқда.

 

Эрон Ташқи ишлар вазири Ароқчи, ўз изоҳларида, музокаралар фақат ядро дастурига бағишланганини ва ҳар қандай бошқа масалалар муҳокама қилинмаслигини таъкидлади. Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам Уммонга етиб келгани хабар қилинди.

 

Маълумотларга кўра, Аббос Ароқчи Уммон Ташқи ишлар вазирига Теҳроннинг позициясини баён қилувчи ҳужжатларни топширган. Ушбу ҳужжатлар тез орада АҚШ делегациясига етказилади.

 

Музокаралар, икки давлат ўртасидаги ядровий келишувларнинг келажаги ва текшириш механизмлари бўйича муҳим қадам ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Уммонга ташриф буюрди | Zamon.uz