Жаҳон

Россия коинотда ядро қуроли жойлаштирмоқчи

Россия сунъий йўлдошларга қарши қурол ишлаб чиқмоқда.

Россия коинотда ядро қуроли жойлаштирмоқчи

 

НАТО бош котиби Марк Рютте Россия коинотда ядро қуроли жойлаштириш имконини кўриб чиқаётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бу қурол сунъий йўлдошларга қарши қўлланилиши мумкин.

 

Рюттенинг таъкидлашича, Россиянинг мавжуд коинотдаги салоҳияти замонавий Ғарб технологияларидан орқада қолган. Шу боис Москва ўз қудратини ошириш учун ядровий технологиялар орқали устунликка эришишга уринмоқда.

 

Бош котиб НАТОнинг бу янги таҳдидларга қарши чоралар кўраётганини айтиб, қуйидаги ҳаракатларни санаб ўтди: разведка маълумотлари алмашинуви, миллий коинот қўмондонликлари ташкил этилиши ва ҳимояланган сунъий йўлдошлар ишлаб чиқилиши.

 

"Бугунги кунда коинот тобора тиқилинч, таҳликали ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган маконга айланяпти", — деди у.

 

Рютте шунингдек, НАТО илк бор Арктика ҳудудида сунъий йўлдошлар орқали кузатувни кенгайтираётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Хитой ва Россия минтақадаги янги денгиз йўлларидан фаол фойдаланмоқда ва айрим ҳудудларни ҳарбийлаштирмоқда.

 

"Сунъий йўлдошлар орқали биз ҳаракатларни назорат қилишимиз, қўшинларимизни ишончли ва хавфсиз алоқалар билан таъминлашимиз мумкин", — деди НАТО раҳбари.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия коинотда ядро қуроли жойлаштирмоқчи | Zamon.uz