Жаҳон

Украинада ҳарбий ҳолат 90 кунга узайтирилади

Президентлик сайловлари яна кечиктирилиши мумкин.

Украинада ҳарбий ҳолат 90 кунга узайтирилади

 

Украина парламенти – Олий Рада – 2025 йил 15–18 апрель кунлари навбатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини узайтириш бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк ўзининг YouTube каналида маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳарбий ҳолат Украинада 2022 йил февраль ойида жорий этилган бўлиб, шундан буён ҳар 90 кунда узайтириб келинмоқда. Охирги марта 2025 йил январь ойида ҳарбий ҳолат 8 февралдан 9 майгача бўлган муддатга узайтирилган эди.

 

Железнякнинг таъкидлашича, бу сафар ҳам ҳарбий ҳолат одатдагидек олдиндан узайтирилади. Агар бу ҳолат август ойигача давом этса, президентлик сайловларини ўтказиш имконияти бўлмайди. Сайловларга тайёргарлик жараёни эса камида 90 кун вақт талаб қилади.

 

Маълумот учун, амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг ваколати 2024 йил 20 майда якунланган. Аммо уруш шароити туфайли президент сайловлари ўтказилмаган эди. Айрим халқаро сиёсатчилар, жумладан АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атаб, унинг рейтинги 4 фоизгача тушганини билдирган.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"