Жаҳон

Трамп 1 миллион муҳожирни депортация қилишни режаламоқда

Трамп депортация бўйича тарихий рақамларни янгиламоқчи.

Трамп 1 миллион муҳожирни депортация қилишни режаламоқда

 

Хабарларга кўра, Доналд Трамп бир йил ичида 1 миллион муҳожирни АҚШдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда.

 

Агар бу режа амалга ошса, бу Америка тарихидаги энг йирик депортация бўлади. Бунгача энг юқори кўрсаткич Барак Обама даврида қайд этилган бўлиб, 2012 йилда 400 минг муҳожир чиқариб юборилган эди.

 

Аммо таҳлилчилар Трампнинг бу мақсадини амалга ошириш реал эмаслигини таъкидлашмоқда. Сабаблари орасида етарли маблағ ва ходимларнинг йўқлиги, шунингдек, муҳожирларнинг суд орқали депортацияга қарши чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги келтирилмоқда. Бундай суд жараёнлари йиллаб давом этиши мумкин.

 

Режа устида Оқ уйдаги сиёсий масалалар бўйича раҳбар ўринбосари Стивен Миллер ишлаётгани айтилмоқда. Вариантлардан бири сифатида ҳозирда АҚШда яшаб турган, лекин уларнинг ватани уларни қабул қилмаётган 1,4 миллионга яқин муҳожирни чиқариб юбориш кўриб чиқилмоқда.

 

Нашрга кўра, Вашингтон бу борада 30 га яқин давлат билан музокара олиб бормоқда. Трамп маъмурияти депортация статистикаси эълонини тўхтатган. Аммо АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери 117 минг муҳожир депортация қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп 1 миллион муҳожирни депортация қилишни режаламоқда | Zamon.uz