Хитой дунёдаги биринчи қутқарув дронини яратди
Ушбу дрон фавқулодда ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради.

Хитойнинг Haishen Medical Technology компанияси дунёда илк бор тўлиқ автоном ишлай оладиган қутқарув дронини ишлаб чиқди. Қурилма экстремал ҳароратларда –25 дан +46 даражагача бўлган шароитда, инсон иштирокисиз қутқарув ва излаш ишларини бажариши мумкин.
У, айниқса, денгизда ёки фавқулодда ҳолатларда муҳим роль ўйнайди. Дрон бевосита воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатади ёки жабрланган кишини шифохонага етказиб бера олади.
Мазкур дрон замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган бўлиб, у орқали беморнинг нафас олишини таъминлаш, томир орқали инфузия юбориш, ҳаётий кўрсаткичларни кузатиш ҳамда юракни қайта ишга тушириш (дефибрилация) каби хизматлар амалга оширилади.








