Америкалик аёл инсон суякларини ноқонуний сотишда айбланди
Кейинроқ аёл 7500 доллар гаров эвазига озод қилинган.

Флорида штатида яшовчи 52 ёшли аёл Кимберли Счоппер инсон суякларини ноқонуний равишда сотишга урингани учун ҳибсга олинди. Полиция маълумотларига кўра, айбланувчи интернет фойдаланувчиларига бош суягининг иккита бўлагини 90 долларга, худди шу нархга бўйин ва элка суягини, 35 долларга қовурға ва умуртқа суягини, 600 долларга бош суягининг бир қисмини сотиб олишни таклиф қилган.
Полиция томонидан олиб қўйилган намуналар лабораторияда текширилиб, суяклар ҳақиқий одамга тегишли экани аниқланган. Таҳлилларга кўра, улар 100 дан 500 йилгача бўлган археологик топилмаларга ўхшаш. Аёлга одам тўқималари савдоси бўйича айблов қўйилган, бироқ 7500 доллар гаров эвазига озод қилинган.
Сотувчи эса ўзини бегуноҳ деб ҳисоблаб, бу суякларни “ўрганиш моделлари” сифатида сотганини ва Флорида штатидаги бундай савдоларга тақиқ мавжудлигидан бехабар бўлганини таъкидлаган. Штат қонунчилигига кўра, баъзи биологик моделлар қонуний сотилиши мумкин, аммо инсон суяклари савдоси бунга кирмайди.







