Гарвард университети 9 млрд доллар йўқотиши мумкин
Профессорлар Трамп устидан судга мурожат қилишган.

Гарвард университети профессорлари АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп устидан судга даъво аризаси топширишди. Улар Трамп маъмуриятини Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни университетга нисбатан босим воситаси сифатида қўллаётганликда айблашмоқда.
Даъвогарларнинг таъкидлашича, маъмурият Гарвардни мафкуравий ўзгаришларга мажбурлаб, академик эркинликка таҳдид солмоқда. Агар бу босимлар давом этса, университет 9 миллиард доллар маблағдан маҳрум бўлиши мумкин.
Бу ҳолат таълим муассасаларида сиёсий босим ва молиявий таҳдидлар орқали таъсир ўтказиш мумкинлигига оид жиддий баҳсларни келтириб чиқармоқда.







