Жаҳон

Ҳусийлар АҚШни Ямандаги ҳужумларда айблади

Иккита баллистик ракета Исроилга учирилди.

Ҳусийлар АҚШни Ямандаги ҳужумларда айблади

Ямандаги ҳусийлар ҳаракати АҚШни Сана жанубидаги объектларга ҳаво ҳужумлари уюштиришда айблади. Ҳаракатнинг матбуот котиби Насриддин Амернинг хабар беришича, ҳужумлар оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва 10 нафар фуқаро жароҳат олган. Ҳусийлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам зарбалар берилганини маълум қилишган. Вашингтон эса бу ҳужумлар юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ.

 

Ҳужумлар фонида ҳусийлар Исроилга иккита баллистик ракета учирганликларини маълум қилишди. Исроил мудофаа кучлари - САХАЛ бу ҳужумларни муваффақиятли равишда қайтарганини эълон қилди.

 

Ямандаги вазият минтақадаги тарангликни янада кучайтирмоқда. АҚШ ва Исроилга қарши ҳусийлар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар минтақавий кескинликнинг янги босқичга кўтарилганини кўрсатмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳусийлар АҚШни Ямандаги ҳужумларда айблади | Zamon.uz