Тожикистонда 6 балли зилзила содир бўлди
3 ёшли бола девор босиб қолиши оқибатида вафот этган.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар бермоқда. Зилзила оқибатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Зилзила 13 апрель куни соат 9:24 да содир бўлган. Зилзила эписентри Раштдан 21 км шимолда, Душанбедан 160 км шимоли-шарқда бўлган. Зилзила кучи Рашт туманида 5-6 баллни, Душанбеда 3 балл атрофида қайд этилган.
Табиий офат оқибатида 29 та турар жой биноси ва битта мактабга зарар етган. Шундан 17 та уй ва мактаб Рашт туманида, яна 12 та уй Тожикободда жойлашган.
Шунингдек, 3 ёшли бола девор босиб қолиши оқибатида вафот этган.







