Жаҳон

Хитой АҚШ божларига қарши коалиция тузмоқчи

Пекин Вашингтоннинг иттифоқчилари билан алоқалар ўрнатмоқда.

Хитой АҚШ божларига қарши коалиция тузмоқчи

Reuters агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, Хитой дипломатларига Қўшма Штатларнинг савдо сиёсатига қарши йўналтирилган кампанияни ишлаб чиқиш топширилган. 

 

Маълумотларга кўра, Пекин аллақачон Вашингтоннинг иттифоқчилари бўлган Европа Иттифоқи, Япония ва Жанубий Корея билан алоқалар ўрнатган.

 

“Хитой раиси Си Цзыньпин ҳозирда жануби-шарқий Осиёдаги йирик саноат ва йиғув марказларидан бири бўлган Вьетнамда ташриф билан бўлиб турибди. Вьетнамга импорт қилинадиган маҳсулотларнинг аксарияти Хитойдан келади, мамлакатнинг асосий экспорт бозори эса АҚШ ҳисобланади. Бу Си Цзыньпининг сўнгги 18 ой ичида Ханойга иккинчи ташрифи бўлиб, ушбу ташриф Хитойнинг миллиардлаб сармоя киритган стратегик қўшниси билан муносабатларни мустаҳкамлашига қаратилган”, дея таъкидлайди Reuters.

 

Си Цзыньпин Вьетнамдан сўнг Малайзия ва Камбоджага ташриф буюришни режалаштирган. Бу Пекиннинг янги иттифоқ тузишга интилиши сифатида баҳоланмоқда. Камбоджа ва Малайзия ҳам Трампнинг савдо сиёсатидан зарар кўрмоқда, мазкур давлатларнинг Қўшма Штатларга экспорт қиладиган маҳсулотларига бож ставкалари мос равишда 49 фоиз ва 24 фоизни ташкил этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой АҚШ божларига қарши коалиция тузмоқчи | Zamon.uz