Хитой шимолига кучли бўрон ёпирилди
Оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, мамлакатнинг Ҳебей, Шандонг ва Ички Мўғулистон провинциялари, шунингдек, пойтахт Пекинда вайронагарчиликлар юз берди.
Шамол тезлиги соатига 150 км гача етган. Иккинчи даражадаги хавфли “тўқ сариқ” огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. Мазкур бўроннинг кучи тайфунга тенглаштирилмоқда.







