YouTube фойдаланувчиларни вақтни тежашга ундамоқда
YouTube'да кунлик таймер жорий қилинди.

YouTube ўзининг қисқа видеолар платформаси – Шортс учун янги имкониятни ишга туширди. Эндиликда фойдаланувчилар ушбу видеоларни чексиз томоша қилишнинг олдини олиш мақсадида махсус кунлик таймер ўрнатишлари мумкин бўлади.
Маълум қилинишича, бу функция орқали одамлар Шортс видеоларида сарфланаётган вақтни назорат қилишлари осонлашади. Бу эса, айниқса, вақтни тежаш ёки контентдан фойдали тарзда фойдаланишни истайдиганлар учун фойдали ечимдир.
Янги функция ёрдамида фойдаланувчи ўзи белгилаган вақт тугагач, Шортсъни кўришни давом эттира олмайди — бу эса кераксиз узоқ томоша қилишларнинг олдини олади.







