Жаҳон

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги 1,2 километрлик туннелни йўқ қилди

Туннель яқинидан 20 га яқин портловчи қурилмалар топилган.

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги 1,2 километрлик туннелни йўқ қилди

Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) Ғазо секторининг шимолий қисмида жойлашган, ҲАМАС ҳаракатига тегишли деб ҳисобланган 1,2 километр узунликдаги ва 20 метр чуқурликдаги туннелни йўқ қилганини маълум қилди. ИДФ матбуот хизматининг хабар беришича, бу туннель ҳарбий операциялар учун мўлжалланган бўлиб, у орқали ҲАМАС жангчилари урушда ҳаракат қилган.

 

Операция давомида ИДФ дронлари қўшинлар яқинида портловчи мослама ўрнатаётган бир неча шахсни аниқлаб, уларни нишонга олиб йўқ қилган. Туннель яқинида 20 га яқин портловчи қурилмалар, танкка қарши ракеталар ва бошқа қуроллар сақланган омбор ҳам аниқланган.

 

Шу куни эрталаб Исроил армияси Ғазо шимолидаги Ал-Аҳли касалхонасига ҳам зарба берганини эълон қилди. Исроил томони бу ерда ҲАМАС қўмондонлик маркази жойлашганини билдирган. Зарба берилишидан олдин шифохона ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун эҳтиёт чоралар кўрилгани таъкидланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги 1,2 километрлик туннелни йўқ қилди | Zamon.uz