Жаҳон

Япония аҳолиси кескин камаймоқда

1950 йилдан бери энг йирик пасайиш қайд этилди.

Япония аҳолиси кескин камаймоқда

 

Япония тарихдаги энг кескин демографик пасайиш ҳолатини бошдан кечирмоқда. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси ўтган йилга нисбатан 898 минг кишига камайди. Бу 1950 йилдан бери юритилаётган статистик кузатувлардаги энг катта йиллик йўқотишдир.

 

Япония фуқаролари сони ҳозирда 120,3 миллион кишини ташкил этмоқда. Хорижлик резидентлар билан биргаликда умумий аҳолининг сони 123,8 миллионга тенг, бу эса 550 минг кишилик камайишни англатади. Мамлакатда аҳоли сонининг пасайиши кетма-кет 14 йилдан бери давом этмоқда.

 

Маълум қилинишича, Япония дунёдаги энг паст туғилиш кўрсаткичларига эга бўлиб қолмоқда. 2024 йил февралида эса 100 йиллик туғилиш антирекорди қайд этилди. Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари эса тарихий энг юқори даражага етди.

 

Бу демографик ўзгаришлар меҳнат бозорига бевосита таъсир кўрсатмоқда — компаниялар малакали ишчи кучи танқислигидан азият чекмоқда. Ҳукумат ёш хорижий мутахассисларни жалб этиш йўлларини кўриб чиқмоқда, бироқ миграция қоидалари ҳануз қатъийлигича қолмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши ҳукумат ёш оилаларни иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар устида ишлаётганини таъкидлади. Мақсад — ҳар бир фарзанд кўришни истаган оилага бу қарорни амалга оширишга имкон беришдир.

 

Маълумотларга кўра, ёшлар орасида оила қуриш истаги пасайиб бормоқда. Сабаблари орасида беқарор бандлик, ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар ва ижтимоий қарашларнинг эволюцияси бор.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.