Жаҳон

Гонконг АҚШ божлари сабабли почта хизматларини тўхтатди

27 апрелдан Гонконгдан АҚШга товар жўнатмалари қабул қилинмайди.

Гонконг АҚШ божлари сабабли почта хизматларини тўхтатди

 

Гонконг АҚШ билан юзага келган савдо зиддиятлари туфайли 27 апрелдан бошлаб АҚШга почта хизматларини чеклайди. Расмий баёнотга кўра, Гонконг Почтаси эндиликда АҚШга қуруқлик ва денгиз йўллари орқали юборилиши керак бўлган товарларни қабул қилмайди. Шунингдек, ҳаво почта жўнатмаларининг расмийлаштирилиши ҳам тўхтатилади.

 

Гонконг расмийлари бу чорани АҚШнинг асоссиз босими ва ноқонуний бож солиш ҳаракатларига жавобан кўрмоқда. Баёнотда таъкидланишича: “Hongkong Post АҚШ номидан бож ундирмайди ва ноқонуний босимларга рози бўлмайди.”

 

Шунга қарамай, мазкур чеклов фақатгина тижорий товарларга тааллуқли бўлиб, ҳужжатларни ўз ичига олган жўнатмаларга татбиқ этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ маъмурияти 2 майдан бошлаб Хитой, жумладан Гонконгдан юбориладиган почта жўнатмалари учун амал қилган божсиз режимни бекор қилишини эълон қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Гонконг АҚШ божлари сабабли почта хизматларини тўхтатди | Zamon.uz