Жаҳон

Индонезиядаги энг баланд вулқонлардан бири отилиб чиқди

Ҳозирда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Индонезиядаги энг баланд вулқонлардан бири отилиб чиқди

 

Индонезиянинг Шарқий Жава вилоятида жойлашган Семеру вулқони яна беш марта отилиб, минтақадаги фаоллиги кескин ортмоқда.

 

Кузатувчиларнинг қайд этишича, вулқон кратеридан кўтарилган кул устуни 1 минг метр баландликка, яъни денгиз сатҳидан 4 676 метр баландликка етган. Кул Шимолий ва Шимоли-шарқий йўналишда катта зичлик билан тарқалган.

 

Индонезия Вулканология ва геологик фалокатларни юмшатиш маркази аҳолига ва сайёҳларга хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия этмоқда. Хусусан, иссиқ тошларнинг улоқтирилиши хавфи туфайли кратер атрофидаги 3 километрли ҳудудга яқинлашмаслик кераклиги айтилмоқда.

 

Маълумот учун, Семеру — Индонезиядаги тўртинчи энг баланд вулқон (3676 метр) бўлиб, Жава оролидаги энг баланд нуқта ҳисобланади.

 

Индонезия дунёдаги энг йирик архипелаг ҳисобланиб, 18 минг оролдан иборат. Мамлакат Тинч океанидаги “Олов ҳалқаси”да жойлашган бўлиб, юқори даражадаги сейсмик фаоллик билан ажралиб туради. Бу ерда 500 дан ортиқ вулқон мавжуд, уларнинг 130 га яқини фаол ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Индонезиядаги энг баланд вулқонлардан бири отилиб чиқди | Zamon.uz