Мянмада кучли тошқин юз берди
Март ойи охиридаги зилзилада 3,5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Мянмада табиий офатлар давом этмоқда. Март ойининг охирида юз берган вайронкор зилзиладан сўнг, энди эса мамлакат кучли ёмғирлар натижасида катта тошқинга дуч келди.
Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Мандалай тошқин туфайли сув остида қолди. Ҳозирча етказилган зарар миқёси ва қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Мянмада содир бўлган зилзила оқибатида 3,5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди. Апрель бошида эса мамлакатда яна ер силкинишлари кузатилган.







