АҚШ дунё қурол бозорида етакчилик қилмоқда
Россия қурол экспортида кучли пасайишни бошдан кечирмоқда.

Сўнгги беш йилликда (2020–2024) АҚШ дунёдаги энг йирик қурол экспортчиси бўлди. Мамлакат 107 та давлатга қурол сотди ва глобал қурол экспортининг 43 фоизини ташкил этди. Бу 2015–2019 йиллардаги 35 фоиздан анча юқори.
Франция 9,6 фоиз улуш билан иккинчи ўринга чиқди. Россия эса кучли учликка кирганига қарамай, қурол экспортидаги улуши 21 фоиздан 7,8 фоизгача камайди. Пасайиш сабаблари орасида Украина уруши, Хитой ва Ҳиндистоннинг ўз қурол саноатини ривожлантиргани, Россиянинг ички эҳтиёжлари ортгани ҳамда халқаро санкциялар мавжудлигидир.
Россия қуролининг энг йирик харидорлари Ҳиндистон (38 фоиз), Хитой (17 фоиз) ва Қозоғистон (11 фоиз) бўлган.
Экспортни оширган давлатлар қаторида АҚШ, Франция ва Италия бор. Россия, Хитой, Германия, Буюк Британия ва Исроил экспорт ҳажмини камайтирган. 2020–2024 йилларда энг йирик қурол импортчилари эса Украина, Ҳиндистон, Қатар, Саудия Арабистони ва Покистон бўлган.