Жаҳон

АҚШ портларига Россия кемалари киришини тақиқловчи фармон узайтирилди

Трамп Россия кемалари киришини 2026 йилгача ман қилди.

АҚШ портларига Россия кемалари киришини тақиқловчи фармон узайтирилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат портларига Россия билан боғлиқ кемаларнинг киришини тақиқловчи чорани яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй ҳужжатлари Федерал реестрда эълон қилинди.

 

Хабарларга кўра, тақиқ Россия байроғи остида юрадиган ёки Россия Федерацияси билан алоқадор бўлган барча кемаларни қамраб олади. Трампнинг баёнотида қайд этилишича, “Россия ҳукуматининг сиёсати ва ҳаракатлари АҚШ ташқи сиёсатига зарар етказишда ва миллий фавқулодда ҳолатни юзага келтиришда давом этмоқда”.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу чеклов илк бор 2022 йил 21 апрелда Президент Жо Байден томонидан жорий қилинган эди. Янги фармонда Россияга алоқадор деб топилган кемаларнинг аниқланиш мезонлари ҳам қайд этилган: бу кемалар Россия байроғи остида юриши, эгаси Россия ҳукумати, компанияси, фуқароси ёки доимий резиденти бўлиши, ёки кемани тижорат мақсадларида бошқараётган шахслар Россияга тегишли бўлиши керак.

 

Мазкур қарор АҚШнинг Россияга қарши давом этаётган сиёсий ва иқтисодий санкциялари доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"