Жаҳон

АҚШ технологиялари вақт ва маконни бошқаришга қодир

Оқ уй технологик қудрати ҳақида гапирди.

АҚШ технологиялари вақт ва маконни бошқаришга қодир

 

АҚШнинг энг илғор технологиялари вақт ва маконни бошқаришга имкон бермоқда. Бу ҳақда Оқ уй фан ва технология сиёсати бошқармаси директори Майкл Крациос баёнот берди.

 

“Бизнинг технологияларимиз вақт ва маконни бошқаришга имкон беради. Улар масофани йўқ қилади, юкларни кўтаради ва самарадорликни оширади”, — деди Крациос.

 

Унинг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп ўз маъмуриятига Америка халқининг янгиланишига хизмат қилиш вазифасини юклаган. Крациос бу мақсадга эришишда замонавий технологиялар ҳал қилувчи роль ўйнаётганини таъкидлади.

 

Бироқ амалдор “вақт ва маконни бошқариш" деганда аниқ нима назарда тутилганини очиқламади. У бу ибора орқали технологияларнинг масофавий алоқалар, автоматлаштирилган тизимлар ёки муқобил ҳаракатланиш воситалари орқали инсон фаолиятини соддалаштираётганига ишора қилган бўлиши мумкин.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"