Жаҳон

Британияда Google'га қарши даъво қўзғатилди

Google рақобатни суиистеъмол қилгани учун 6,6 миллиард долларлик айбловга дуч келмоқда.

Британияда Google'га қарши даъво қўзғатилди

 

Технология гиганти Google Буюк Британияда йирик ҳуқуқий босим остида қолди. Компанияга қарши 5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 6,6 миллиард доллар) миқдорида жамоавий даъво аризаси судга тақдим этилди. Хабарларга кўра, иш материаллари мамлакатнинг рақобат бўйича апелляция судига келиб тушган.

 

Даъвогарлар Google'ни онлайн қидирув бозорида ҳукмронлик мавқеини суиистеъмол қилганликда айбламоқда. Уларнинг фикрича, компания рақобатчиларнинг ривожланишига тўсқинлик қилган ва қидирув рекламаларига оид хизматларида монопол ҳолат яратган. Бу орқали Google ўз платформасини реклама жойлаштиришда ягона вариантга айлантирган.

 

Даъвогарлар адвокати Ор Брукнинг таъкидлашича, Google реклама нархларини сунъий равишда юқори даражада ушлаб туриш учун қидирув бозоридаги устунликдан фойдаланган.

 

Шунингдек, даъвода қайд этилишича, компания смартфон ишлаб чиқарувчилари билан Андроид қурилмаларига Google Search ва Chrome браузерини олдиндан ўрнатиш шартини қўйган. Бундан ташқари, Аппле компаниясига Safari браузерида Google'ни стандарт қидирув тизими сифатида сақлаш эвазига миллиардлаб доллар тўлагани ҳам даъво мазмунига киритилган.

 

Мутахассислар ушбу иш технологик монополияларга қарши курашда муҳим бурилиш бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Британияда Google'га қарши даъво қўзғатилди | Zamon.uz