Жаҳон

Германия уй ҳайвонларига 7 миллиард евро сарфлади

Мушуклар немислар орасида энг машҳур уй ҳайвони ҳисобланади.

Германия уй ҳайвонларига 7 миллиард евро сарфлади

2024 йилда Германияда деярли 34 миллион ит, мушук, майда сутэмизувчилар ва паррандалар уй хўжаликларида сақланган. Немислар бу давр ичида уй ҳайвонларига 7 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлашган. Ихтисослашган зоологик корхоналар марказий ассоциацияси (ЗЗФ) ва Германия уй ҳайвонлари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (ИВҲ) маълумотларига кўра, бу ўсиш айниқса мушуклар учун озиқ-овқат сотуви ҳисобига кузатилган.

 

ИВҲ раиси Георг Мюллернинг сўзларига кўра, иқтисодий босимга қарамай, уй ҳайвонлари маҳсулотлари бозори барқарор ривожланишда давом этмоқда. 2024 йилда фақат оддий дўконларда сотилган мушуклар учун озиқ-овқат 2,3 миллиард еврога етган. Шу билан бирга, итлар учун озиқ-овқат сотуви 1,8 миллиард еврога тушган, бу эса маълум даражада пасайишни кўрсатади.

 

Мушуклар Германияда энг оммабоп уй ҳайвонлари бўлиб қолмоқда — уларнинг сони 15,9 миллионга етди. Бунинг сабаби сифатида мутахассислар уларнинг парвариши енгилроқлигини ва уйда осон сақланишини кўрсатишади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.