Жаҳон

Германияда шифокор 15 беморни ўлдиришда айбланмоқда

Берлин прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.

Германияда шифокор 15 беморни ўлдиришда айбланмоқда

 

Германиянинг Берлин шаҳрида паллиатив тиббиёт соҳасида фаолият юритган 40 ёшли шифокор камида 15 беморни атайлаб ўлдиришда айбланмоқда. Бу ҳақда Берлин прокуратураси расмий баёнот эълон қилган.

 

Тергов органлари 2021 йил 22 сентябрдан 2024 йил 24 июлгача содир бўлган воқеаларни ўрганиб чиқиб, шифокор оғир аҳволдаги беморларга анестезик ва нерв-мушак фаолиятини секинлаштирувчи моддалар берганини аниқлади. Бу моддалар нафас олиш мушакларини фалаж қилиб, ўлимга олиб келган.

 

Прокуратура шифокорни “тиббиёт меъёрларига зид” ҳаракат қилганликда айбламоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда: яна 75 та ҳолат ўрганилмоқда, бу эса қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

 

Айбланувчи 2024 йил августидан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.