Канадага учаётган самолёт двигатели қуён сабабли ёниб кетди
Самолёт бортида 153 нафар йўловчи бўлган.

АҚШдан Канадага йўл олаётган УА2325 рейси двигатели кутилмаганда ёниб кетди. Ҳодиса вақтида самолёт бортида 153 нафар йўловчи бўлган. Парвоз бошланганидан 75 дақиқа ўтиб, учувчилар фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлишди.
Авиация мутахассислари ҳодисага қуён сабаб бўлганини аниқлади. Тахминларга кўра, самолёт учишдан аввал парвоз майдончасида юрган қуён двигателга тушиб қолган ва бу двигателда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган.
Яхшиямки, учувчилар тезкор ҳаракат қилган. Самолёт хавфсиз тарзда қўндирилган ва йўловчиларнинг барчаси соғ-саломат эвакуация қилинган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.







