Колумбияда сариқ иситма сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Вирус сабаб 30 дан ортиқ одам вафот этган.

Колумбия ҳукумати мамлакатда сариқ иситма тез суръатда тарқалаётгани сабабли соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, вирус билан боғлиқ касалликлар оқибатида ҳозиргача 30 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган.
Соғлиқни сақлаш вазири Гилермо Алфонсо Жарамилло баёнотида, ҳозирда 74 та инфекция ҳолати аниқланганини, уларнинг 34 таси ўлим билан якунланганини маълум қилди.
“Энди гап фақат хавфли деб ҳисобланган 388 та муниципалитет ҳақида эмас. Касаллик Амазон, Чоко ва Кататумбо ҳудудларидан чиқиб, мамлакат марказий қисмига ҳам етиб борди. Бу эса бутун жамият учун жиддий хавф туғдиради”, — деди Жарамилло.
Вазир аҳолига эмланиш зарурлигини эслатиб, сариқ иситмани тарқатувчи чивинларга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирди.







