Озарбайжон музейида Бухоро Амирининг нодир совғалари сақланади
Амир совғаларни икки миллат ўртасидаги ўзаро ҳурмат рамзи сифатида юборган.

Озарбайжон Миллий тарих музейи ўзининг қимматбаҳо экспонатлари қаторида Бухоро Амири томонидан йирик нефть магнати Зайнулобиддин Тағиевга тақдим этилган юксак санъат намунаси бўлган тақинчоқлар ва буюмларни сақламоқда. Бу нодир совғалар ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида икки минтақа ўртасидаги маданий ва дўстона муносабатлар рамзи сифатида баҳоланади.
Совғаларнинг ҳар бири ўз даврининг юксак ҳунармандчилик анъаналарини ифода этади — улар Бухоро усталари томонидан зарифлик билан ишланган бўлиб, заргарлик санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам этган. Амир бу совғаларни нафақат шахсий эҳтиром сифатида, балки икки миллат ўртасидаги ўзаро ҳурмат рамзи сифатида юборган.
Айни пайтда, ушбу тарихий артефактларнинг нусхалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойишга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳам маданий меросимизни асраб-авайлаш, ҳам икки қардош халқ ўртасидаги тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.







