Жаҳон

Шимолий Кореядаги тоғ биринчи бор ЮНEСКО рўйхатига киритилди

Паэкту тоғи Глобал геопарк мақомига эга бўлди.

Шимолий Кореядаги тоғ биринчи бор ЮНEСКО рўйхатига киритилди

Шимолий Кореяда жойлашган Паэкту тоғи илк бор ЮНEСКО томонидан Глобал геопарк сифатида тан олиниб, мамлакат тарихида биринчи марта халқаро миқёсда бундай мақомга эга бўлди.

 

Паэкту тоғи – Шимолий Корея ва Хитой чегарасида жойлашган фаол стратовулқон бўлиб, Корея ярим оролидаги энг баланд чўққи ҳисобланади. У нафақат табиий гўзаллиги, балки тарихий ва маданий аҳамияти билан ҳам ажралиб туради. Тоғ ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд, хусусан, бу жой биринчи Корея давлатининг афсонавий асосчиси Тангуннинг туғилган жойи деб эътироф этилади. КХДР ҳукумати эса Кимлар сулоласининг келиб чиқишини “муқаддас Паэкту қони” билан боғланади.

 

Бунга қадар Шимолий Корея ЮНEСКО каби халқаро ташкилотлар билан чекланган алоқаларда бўлиб келган. Янги мақом сайёҳлик ва маданий ҳамкорлик соҳасида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бироқ, ҳозирча мамлакатнинг изоляцион сиёсати фонида бу мақомнинг амалий таъсири қандай бўлиши номаълумлигича қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Кореядаги тоғ биринчи бор ЮНEСКО рўйхатига киритилди | Zamon.uz