Жаҳон

Халқаро буйрак трансплантация жиноий тармоғи фош этилди

Озарбайжон фуқароси ноқонуний трансплантация қурбони бўлди.

Халқаро буйрак трансплантация жиноий тармоғи фош этилди

 

Германиянинг нуфузли ОАВлари — Der Spiegel, ZDF ва Deutsche Welle томонидан ўтказилган журналистик суриштирув натижаларига кўра, Кения ҳудудидаги Элдорет шаҳрида жойлашган Медиҳеал клиникасида ноқонуний буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилаётгани аниқланган. Улар орасида Озарбайжон, Қозоғистон ва Покистон фуқаролари донор сифатида жалб қилинган.

 

Терговга кўра, Германия ва Исроил каби мамлакатлардаги бадавлат беморлар буйрак трансплантацияси учун узоқ йиллар навбат кутмаслик мақсадида ушбу ноқонуний тармоқ хизматларидан фойдаланган. Донорлар беморлар билан ҳеч қандай қариндошлик алоқасига эга бўлмаган бўлсада, расмий ҳужжатларда улар “яқин қариндош” сифатида кўрсатилган.

 

Айниқса хавотирли жиҳати — баъзи донорлар вояга етмаган, тилни билмаган, ва операциянинг оқибатларини тўлиқ тушунмаган ҳолда ҳужжатларни имзолашга мажбур бўлган.

 

Суриштирув давомида аниқланишича, Германияда буйрак трансплантациясини кутаётганлар сони 10 000 дан ортиқ, кутиш муддати эса 8–10 йилни ташкил этади. Шу сабабли айрим беморлар чет элда ноқонуний трансплантация хизматларига мурожаат қилмоқда. Улар орасида Гунзенхаузен шаҳридан 57 ёшли Сабине Фишер-Куглер ҳам бор. У 24 ёшли озарбайжонлик донордан буйрак олган. Расмий ҳужжатларга кўра, операция “бепул” деб кўрсатилган бўлсада, беморнинг ўзи 100–200 минг доллар оралиғида маблағ сарфлаганини тан олган.

 

Медиҳеал клиникасининг асосчиси ва раҳбари ҳиндистонлик собиқ депутат Сваруп Мишра ҳозирда Кения давлат биотехнология институти раҳбари бўлиб ишламоқда. У ЖССТ билан алоқаларда мамлакат вакили сифатида чиқиш қилсада, орган савдосига оид саволларга жавоб беришдан бош тортган.

 

Ноқонуний операциялар натижасида донорларнинг кўпчилиги соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммолар ва руҳий зўриқишларга дуч келган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Халқаро буйрак трансплантация жиноий тармоғи фош этилди | Zamon.uz