Жаҳон

Хитойда 7 ёшли болага дунёдаги энг митти сунъий юрак ўрнатилди

Шифокорлар болага 45 граммли сунъий юрак ўрнатди.

Хитойда 7 ёшли болага дунёдаги энг митти сунъий юрак ўрнатилди

 

Хитойлик шифокорлар етти ёшли беморга дунёдаги энг кичик сунъий юракни муваффақиятли ўрнатишди. Бу болалар трансплантацияси соҳасида муҳим тиббий ютуқ сифатида қайд этилмоқда.

 

Жарроҳлик амалиёти 15 апрель куни Цехе касалхонасида, Хуажун фан ва технология университети Тунсзи тиббиёт коллежига қарашли марказда бўлиб ўтди. Операцияга юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими бошлиғи Дун Нянго бошчилик қилди.

 

Бемор юрак етишмовчилигининг оғир босқичида бўлган. Шифокорлар уч йил давомида ишлаб чиқилган магнитли левитацияли сунъий насос ёрдамида боланинг юрак ва ўпка фаолиятини тиклашга эришган.

 

Ўрнатилган қурилма атиги 45 грамм вазнга эга бўлиб, диаметри 2,9 сантиметрни ташкил этади. Бу учинчи авлод сунъий юрак ҳисобланади ва олдинги моделларга нисбатан энергияни кам сарфлайди, узоқроқ ишлайди, юқори ишончлиликка эга ҳамда бемор танасининг ҳолатига мослаша олади.

 

“Бугунги тайёр қурилмаларнинг аксарияти катталар учун мўлжалланган. Вазни 15 килограммдан кам, кўкрак қафаси тор болалар эса илгари бундай амалиётлардан четда қолиб келган эди”, — деди доктор Нянго.

 

Статистик маълумотларга кўра, Хитойда ҳар йили юрак билан боғлиқ оғир муаммолар сабабли 40 000 га яқин бола даволанишга муҳтож бўлади, уларнинг 10 фоизи эса юрак трансплантациясига эҳтиёж сезади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда 7 ёшли болага дунёдаги энг митти сунъий юрак ўрнатилди | Zamon.uz