АҚШда мактаб автобуси ҳалокатга учради
Фожиа оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида мактаб ўқувчилари экскурциядан қайтаётган автобус фожиали автоҳалокатга учради. Ҳодиса Шимолий Каролина штатининг Шарлотта шаҳри яқинида, автомагистралда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, автобуснинг шиналаридан бири ёрилиб кетган ва бу транспорт воситасининг ағдарилишига сабаб бўлган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарув ва тиббий бригадалар етиб борган.
Автоҳалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Яна 21 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди, улардан беш нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Жабрланганларнинг аксарияти – мактаб ёшидаги ўқувчилар бўлиб, автобусда жами 38 киши бўлган, 35 нафари болалар эди.
Авария туфайли автомагистраль ҳаракати бир неча соатга тўхтатилди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан расмий тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







