Ҳамас молиявий инқирозга юз тутмоқда
Инқирозга Исроилнинг ҳарбий амалиётлари сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Ҳамас март ойидан бери жиддий молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Илгари ҳаракат аъзоларига ойлик 200–300 доллар тўланар эди, ҳозирда эса бу маблағ икки баробарга камайган.
Маълумотларга кўра, бу инқирозга Исроилнинг ҳарбий амалиётлари сабаб бўлган. Ғазо секторида Ҳамаснинг молиявий ҳомийлари ва раҳбариятига берилган зарбалар оқибатида нақд пул оқими издан чиққан. Пул тарқатишнинг одатий усуллари — курерлар ёки яширин пунктлар орқали — энди хавф остида, уларни Исроил кучлари нишонга олмоқда.
Ҳатто катта миқдорда пул бўлса ҳам, уни тарқатиш деярли имконсиз бўлиб қолган. Натижада, Ғазо аҳолисининг Ҳамасга нисбатан норозилиги кучаймоқда. 16 апрель куни минглаб одамлар “Ҳамас кет!” шиори остида кўчаларга чиқди. Гувоҳлар бу намойишни сўнгги йиллардаги энг катта норозиликлардан бири деб атамоқда.
Намойишчилардан бири шундай деди: “Бу оддий намойиш эмас. Бу минглаб инсонларнинг юракдан чиққан талаби. Биз тинчлик истаймиз. Болаларимиз ҳалок бўлаётганида Ҳамас жим турмасин — яшашни истаймиз.”







