Италиянинг Турин шаҳрида дарё тошди
Шаҳарнинг айрим қисми сув остида қолди.

Италиянинг Турин шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида дарё қирғоғидан ошиб, шаҳарнинг айрим кўчалари сув остида қолди. РТ нашрининг хабар беришича, табиий офат оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
Сув тошқини Туринда транспорт ҳаракатига жиддий тўсиқ бўлган, маҳаллий ҳокимият айрим жамоат жойларини ёпишга мажбур бўлди. Фавқулодда хизматлар аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқда.
Ҳозирда шаҳарда об-ҳаво шароити барқарорлашмаган ва янада кўпроқ ёмғир ёғиши кутилмоқда. Маҳаллий аҳолига эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилмоқда.







