Неапол яқинида телеферик фожиаси юз берди
Кабель узилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.

Италиянинг Неапол провинциясидаги Монте-Файто ҳудудида юз берган даҳшатли воқеада телеферик кабелининг узилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳат олган.
Ҳодиса вақтида хавфсизлик тизими автоматик тарзда ишга тушиб, кабиналар қулфланган, бироқ улардан иккитаси ҳавода осилиб қолган. Энг яқин тоғга яқин бўлган кабина ичида тўрт нафар йўловчи ва бир ходим бўлган. Айнан ўша шу кабина қояга қулаб тушган.
Воқеадан кейин 11 нафар йўловчи хавфсизлик камарларидан фойдаланган ҳолда эвакуация қилинди. Улар Састелламмаре ди Стабиа тоғ пойдеворига етказилди. Қутқарув операцияси тахминан 1,200 метр баландликда олиб борилган ва об-ҳавонинг ёмонлиги, айниқса туман туфайли мураккаб кечган.
Торре Аннунзиата прокуратураси қутқарув ишлари якунлангач дарҳол тергов ишларини бошлашини маълум қилган. Воқеа жойида ҳозирда ўт ўчирувчилар, карабинерлар, полиция ва фуқаролик мудофааси хизматлари фаолият юритмоқда.







