Жаҳон

Полшада илк аёл F-16 учувчиси тарихга кирди

Полша ҳаво кучларида илк бор аёл қирувчи учувчиси тайёрланди.

Полшада илк аёл F-16 учувчиси тарихга кирди

 

Полша ҳарбий-ҳаво кучлари тарихида илк бор аёл офицер F-16 қирувчи самолётини бошқариш малакасини олди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш расмий саҳифасида хабар берди.

"Бу жуда муҳим воқеа — биринчи аёл F-16 учувчиси", — деди вазир. Унинг сўзларига кўра, аёл офицер 32-тактик авиабазада, Ласк шаҳрида хизмат қилади. У F-16 учун зарур бўлган махсус тайёргарликни АҚШдаги малака ошириш курсларида тамомлаган.

Вазир яна бир аёл учувчи ҳозирда 31-ҳарбий базада тайёргарлик босқичида эканини айтиб, бу жараён Полша ҳарбийларига аёлларни фаол интеграция қилиш сиёсатининг бир қисми эканини таъкидлади.

Маълумот учун, ҳозирда Полша ҳаво кучлари ихтиёрида 48 та F-16 кўп мақсадли қирувчи самолёти мавжуд. Аёлларнинг жанговар авиацияга қўшилиши қуролли кучларда гендер тенгликка эришиш йўлидаги глобал тенденцияларнинг бир кўриниши ҳисобланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Полшада илк аёл F-16 учувчиси тарихга кирди | Zamon.uz