Конгода кема ҳалокатга учради
Оқибатда салкам 150 киши чўкиб кетган.

Конгода кема ҳалокатга учраши оқибатида 148 киши чўкиб кетди. Бу ҳақида RFI маълумотларига таяниб, “РИА Новости” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса Конго Демократик Республикасининг шимоли-ғарбида содир бўлган.
“Ғарқ бўлганлар сони камида 148 нафарга етгани айтилмоқда, яна кўплари бедарак йўқолган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Твер вилоятида 60 ёшли эркак ичида сув бўлган қувурга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди.







