Жаҳон

Меҳнат мигрантларининг имтиҳонлари Россия ғазнасини тўлдирмоқда

Россия миграция имтиҳонларидан 30 миллион доллар фойда олди.

Меҳнат мигрантларининг имтиҳонлари Россия ғазнасини тўлдирмоқда

 

Россияда меҳнат мигрантларининг тил, тарих ва ҳуқуқий билимлардан имтиҳон топшириши ортидан давлат бюджетига 2,5 миллиард рубль (тахминан 30,4 миллион доллар) тушган. Бу ҳақда Давлат Думасидаги “Ягона Россия” партияси раҳбари Владимир Василев маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, авваллари бу соҳадаги маблағлар коррупциявий схемаларда йўқолган бўлса, эндиликда тўғридан-тўғри давлат ғазнасига йўналтирилмоқда.

 

Маълумот учун, 2024 йил октябрь ойида Россия Давлат Думаси имтиҳон жараёнларини давлат тасарруфига ўтказиш бўйича қонун қабул қилган. Натижада ягона тарифлар белгиланди:

  • Яшаш ҳуқуқи олиш учун имтиҳон — 5 900 рубль,
  • Ишлаш ҳуқуқи учун имтиҳон — 3 800 рубль.

 

Ушбу ўзгаришлар нафақат давлат бюджетини мустаҳкамлаш, балки мигрантлар учун тартиб-қоидаларни шаффофлаштиришга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Меҳнат мигрантларининг имтиҳонлари Россия ғазнасини тўлдирмоқда | Zamon.uz