Жаҳон

Тунисда сиёсий босим кучаймоқда

Мухолифат вакиллари 66 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Тунисда сиёсий босим кучаймоқда

 

Тунис судлари томонидан бир неча сиёсатчилар, таниқли бизнесменлар ва юристлар 13 йилдан 66 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Суд қарорига кўра, улар давлат хавфсизлигига қарши фитна уюштиришда айбдор деб топилган. Мухолифат бу айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди ва буни президент Қайс Саиднинг тобора кучайиб бораётган авторитар бошқарувининг яна бир исботи сифатида баҳоламоқда.

 

Хабарларга кўра, ушбу иш доирасида жами 40 киши, жумладан машҳур сиёсатчилар, бизнесменлар ва журналистлар жавобгарликка тортилган. Айбловлар эълон қилингач, 20 дан ортиқ шахс мамлакатни тарк этган.

 

Расмийлар улардан айримлари, жумладан собиқ амалдорлар ва собиқ разведка ходимлари, мамлакатда вазиятни беқарорлаштириш ва президент Саидни ҳокимиятдан ағдаришга уринганини даъво қилмоқда.

 

Қайс Саид эса ўзига нисбатан илгари сурилган “диктатурани ўрнатишга уриниш” айбловларини рад этган. У, ўз сўзларига кўра, сиёсий элита орасидаги кенг тарқалган коррупция ва тартибсизликка қарши кураш олиб бормоқда.

 

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса президент Саид 2021 йилда парламентни, 2022 йилда эса Олий суд кенгашини тарқатиб юборгани ортидан барча қонун чиқарувчи ва суд тизимлари устидан тўлиқ назорат ўрнатганини таъкидлашмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Тунисда сиёсий босим кучаймоқда | Zamon.uz