Дубай шоколади хандон писта тақчиллигига сабаб бўлди
TikTok тренди писта бозорини ларзага солди.

TikTok'даги "Дубай шоколади" тренди кутилмаган глобал оқибатларга олиб келди — писта бозори издан чиқди. Маълум қилинишича, 2024 йилда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бу ширинликка бўлган талаб писта танқислигини келтириб чиқарди.
Блогерлар томонидан оммавий тарғиб қилинган Дубай шоколади таркибида кўп миқдорда писта мавжуд бўлиб, бу маҳсулотни тайёрлаш учун катта ҳажмдаги хомашё керак бўлмоқда. Натижада, дунё бўйлаб пистага талаб ошиб кетди.
Натижада пистага талабнинг юқорилиги жаҳон бозорида нархларнинг ошишига олиб келди. Бир йил ичида писта нархи фунтига (450 г атрофида) 7,65 доллардан 10,30 долларгача кўтарилди. Бу эса озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари ва ширинлик ихлосмандларини жиддий хавотирга солмоқда.







