Германияда дунёдаги энг катта саёҳат кемаси оммага тақдим этилди
Disney Adventure номли ушбу кема 342 метр узунликда қурилган.

Германиянинг Висмар шаҳрида дунёдаги энг катта саёҳат кемаларидан бири – Disney Adventure ишлаб чиқилди. Узунлиги 342 метр, кенглиги эса 46 метр бўлган улкан лайнерни кўриш учун портнинг ғарбий қисмига юзлаб томошабинлар тўпланди.
Маълум қилинишича, кема қурилишига миллиардлаб евро сарфланган. Disney Adventure 6700 нафар меҳмонни сиғдира олади ва улар учун 2350 та кабина тайёрланади. Бундан ташқари, 2500 экипаж аъзоси хизмат кўрсатади. Лайнерда 7 та мавзули ҳудуд, улкан аквапарк, Ариел сув париси услубидаги ресторан, ва денгиздаги энг узун Rollercoaster парки мавжуд.
Кемага тутун қувурлари ва бошқа жиҳозлар ўрнатилиши якунлангач, олд қисми Mikki Maus'нинг қиёфаси билан безатилади. Дастлабки йўловчилар билан саёҳат 2025 йил декабрь ойига режалаштирилган.
Лайнерда саёҳат нархлари фарқ қилади:
- Бой мижозлар учун 165 kv.m.li балконли ҳашаматли хона – 18 000 евро.
- Ички оддий кабиналар – 3 кеча учун 1100 евродан бошланади.
Шунингдек, кема ҳали ишга тушмаган бўлсада, ундан даромад олиш бошланди: махсус кузатув майдончасидан лайнерни томоша қилиш 20 еврога таклиф этилмоқда.







