Жаҳон

Рим папаси Франциск вафот этди

У Рим-католик черковига 12 йил раҳбарлик қилган.

Рим папаси Франциск вафот этди

Рим-католик черкови етакчиси, папа Франсиск 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ватикан телеканали орқали кардинал Кевин Фаррелл хабар берди.

 

Февраль ойининг ўрталарида понтифик нафас йўллари инфекцияси билан касалхонага ётқизилган ва март ойининг охиригача шифохонада қолган. 23 март куни пневмониядан даволанишдан сўнг Ватикан ҳудудига қайтган эди. 20 апрель куни у Авлиё Пётр собори майдонида диндорларни Пасха байрами билан табриклаш учун сўнгги бор омма олдида кўриниш берган.

 

Аргентинада туғилган папа Франсиск 2013 йилда тахтга ўтирган бўлиб, Рим-католик черковига 12 йил раҳбарлик қилган. У ёшлигида оғир касаллик сабаб ўпкасининг бир қисмини олдирган, шунинг учун нафас йўллари билан боғлиқ касалликлардан тез-тез азият чеккан. Сўнгги йилларда эса тиззаларидаги муаммолар туфайли ногиронлик аравачаси ва ҳассадан фойдаланган.

 

Папа Франсиск жаҳон миқёсида тинчлик, иқлим муҳофазаси ва ижтимоий адолат масалаларида фаол чиқишлари билан танилган эди. Ватиканда янги понтифик сайлови яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Рим папаси Франциск вафот этди | Zamon.uz