Жаҳон

АҚШда миллионерларга солиқ миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

Шу орқали давлат ғазнасини тўлдириш кутилмоқда.

АҚШда миллионерларга солиқ миқдорини ошириш режалаштирилмоқда

 

АҚШ ҳукумати миллионерлардан олинадиган даромад солиғини ошириш орқали ўн йил ичида ғазнага юзлаб миллиард доллар жалб қилиши мумкин. Маълум қилинишича, Yel университетидаги Budget Lab маркази олиб борган ҳисоб-китобларга кўра, йиллик даромади 1 миллион доллар ёки ундан юқори бўлган америкаликларга қўлланиладиган солиқ ставкасини 40 фоизгача кўтариш натижасида давлат бюджетига 420 миллиард доллар тушиши мумкин.

 

Tax Foundation маркази эса бу рақамни бироз эҳтиёткорлик билан баҳолаб, 10 йиллик давр мобайнида кутилаётган тушум 358 миллиард долларни ташкил этишини билдирган.

 

Ҳозирда АҚШда энг юқори даромад солиғи ставкаси 37 фоизни ташкил этади. Таклиф қилинаётган ўзгариш, илгари Доналд Трамп маъмурияти томонидан учлик солиғи (пасс-тҳроугҳ тах) бекор қилинишидан келиб чиққан 118 миллиард долларлик бюджет йўқотишларини қоплашга хизмат қилиши мумкин.

 

Шунингдек, Трамп энг бой америкаликларга солиқларни ошириш масаласини қайта кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди. Бу таклиф республикачиларга демократларнинг “ишчи синф манфаатларига зид сиёсат юритилмоқда” деган танқидларига жавоб сифатида ёрдам бериши мумкин.

 

Олдинги хабарларига кўра, ўтган йилги президентлик сайловлари арафасида Трамп бадавлат донорлар томонидан айнан уларнинг солиқларини камайтиришга берган ваъдалари туфайли қўллаб-қувватланган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШда миллионерларга солиқ миқдорини ошириш режалаштирилмоқда | Zamon.uz