Покистонда фургон жарликка қулаб тушди
Фожиа оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Покистоннинг Синд провинциясида фургон жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Ҳодиса 21 апрель, душанба куни Жамшоро туманида содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, йўловчи фургони буғдой далаларида ишлаган фуқароларни олиб қайтаётган пайтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина жарликка қулаган.
Ҳалок бўлганлар орасида тўртта бола борлиги маълум қилинган. Жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда бўлиб, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Ҳозирда воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда.







