Туркия ҳарбий ҳаво кучлари академиясини кўчирмоқда
Академия 250 минг квадрат метр майдонга эга.

Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Истанбулнинг Есилкўй туманида жойлашган Ҳарбий ҳаво кучлари академиясини Измир шаҳрига кўчириш ишларини бошлади.
Академия 250 минг квадрат метр майдонни эгаллаб, 1 км узунликдаги қирғоқ чизиғига эга бўлиб, стратегик жойлашуви билан ажралиб туради.
Бу қарор мамлакат мудофаа инфратузилмасини қайта ташкил этиш ва логистика ҳамда хавфсизлик талабларини яхшилаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.







