Жаҳон

Японияда Ferrari 458 Spider биринчи ҳайдашда ёниб кетди

306 минг АҚШ долларлик машина 20 дақиқада кулга айланди.

Японияда Ferrari 458 Spider биринчи ҳайдашда ёниб кетди

 

Японияда 33 ёшли эркак 10 йил давомида пул йиғиб сотиб олган Ferrari автомобили биринчи ҳайдашдан атиги бир соат ўтиб ёниб кетди.

Хонкон исмли эркак узоқ кутилган Ferrari 458 Spider моделини харид қилганидан сўнг Токиодаги Шуто экспресс йўлида тест-драйвга чиққан. Ҳайдовчилик вақтида у автомобиль атрофида оқ тутунни пайқаб қолган ва дастлаб бу бошқа машинага тегишли деб ўйлаган. Аммо тутун айнан ўзининг автомобилидан чиқаётганини фаҳмлаганида, машинани йўл четига тўхтатиб, зудлик билан ўт ўчириш хизматига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, у 43 миллион иен (тахминан 306 минг АҚШ доллари) эвазига сотиб олган орзуси қандай ёниб кетганини 20 дақиқа давомида кўзлари билан кузатган. “Мен Японияда бу муаммога учраган ягона одамман деб ўйлайман. Менда фақат суратлар қолди”, — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.

Маҳаллий полиция тергов бошлаганини ва дастлабки гумонга кўра, ёнғин автомобилнинг двигатель қисмида бошланганини маълум қилди. Ҳодиса юзасидан тўлиқ текширув давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.