Жаҳон

Apple ва Meta 700 миллион евро жаримага тортилди

Apple ва Meta монополияга қарши қонунни бузганликда айбланди.

Apple ва Meta 700 миллион евро жаримага тортилди

 

Европа Комиссияси Apple ва Meta компанияларини Европа Иттифоқининг Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонуни (ДМА) талабларини бузганликда айблаб, жами 700 миллион евро миқдорида жаримага тортди. Apple 500 миллион, Meta эса 200 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Комиссия баёнотида айтилишича, Apple фойдаланувчиларга ўз хизматларидан мустақил танлов қилиш имкониятини бермаган бўлса, Meta эса шахсий маълумотлардан камроқ фойдаланадиган альтернатив хизматни таклиф этмаган. Жарима қарори компаниялар билан ўтказилган кенг кўламли мулоқот ва уларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

Аввалроқ The Wall Street Journal бу ҳақда сешанба куни эълон қилиниши кутилаётганини хабар қилган эди. Бироқ, Европа ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари сабаб эълон душанба кунига сурилган.

Бу жарималар Европа Иттифоқининг рақамли майдондаги рақобатни тартибга солишга қаратилган қатъий позициясини яна бир бор кўрсатмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Apple ва Meta 700 миллион евро жаримага тортилди | Zamon.uz