Жаҳон

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди

Қўшма Штатлар Эронга қарши иқтисодий босимни кучайтирмоқда.

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди

 

АҚШ Эроннинг суюлтирилган газ (МДҲ – пропан ва бутан аралашмаси) экспортига алоқадор бўлган икки жисмоний ва 12 юридик шахсга қарши янги санкциялар киритди.

 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюснинг ёзма баёнотига кўра, санкциялар Эрон фуқароси Саййид Асадулло Эмамжомеҳ ва унинг суюлтирилган газ ташиш тармоғига нисбатан қўлланилган. Улар юз миллионлаб долларлик маҳсулотни хорижий бозорга чиқариб, Эрон режимининг зарарли фаолиятини молиялаштирганликда айбланмоқда.

 

“Ушбу даромадлар Эроннинг ядровий дастури, баллистик ракеталар ишлаб чиқиши ва турли террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлашига йўналтирилган,” – дейди Брюс.

 

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, Эрон компаниялари санкциялардан қочиш мақсадида ўз логистика тармоқларини доимий равишда ўзгартириб келмоқда. Вашингтон эса бундай ҳаракатларга қарши қатъий чоралар кўришни давом эттиришини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди | Zamon.uz