Трамп Хитой товарларига божларни камайтиришини маълум қилди
Трамп Хитой билан савдода янги босқични бошламоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан божхона тўловлари сезиларли даражада камайтирилишини маълум қилди. Бироқ унинг таъкидлашича, тарифлар ҳеч қачон бутунлай бекор қилинмайди.
Оқ уйда Трамп журналистларнинг саволларига қуйидагича жавоб берди: “145 фоиз — бу жуда катта рақам. Улар бундан анча паст бўлади”.
“Тарифлар анча пасаяди, аммо ноль даражага етмайди,” — дея қўшимча қилди у.
Трамп бу қарорни Хитой билан иқтисодий алоқаларни мувозанатлаш ва америкалик истеъмолчилар учун нархларни назорат остида ушлаб туриш мақсадида қабул қилганини билдирган.
Расмий тариф ставкалари ва янги бож сиёсатининг амал қилиш вақти яқин кунларда аниқлаштирилиши кутилмоқда.







